"Насаф" ва "Бунёдкор" гуруҳда тўқнаш келишмайди

Narzulla Saydullayev
10 дек 2013, 14:16
Ҳозиргина ОЧЛ-2014 гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби "B" гуруҳидан ўрин олди. "Қалдирғочлар"га "Ал Фотиҳ" (С.Арабистони) ва  "Фулад" (Эрон) клублари рақиблик қилади.

Тўртинчи ўрин эса Ғарб плей-оффи биринчи гуруҳида ғолиб чиққан жамоага насиб этади.

Биринчи гуруҳ
1-босқич, 2 февраль
1. “Ал Сувайқ” (Уммон) -  “Ал Ҳидд” (Баҳрайн)
2-босқич, 8 февраль
2. “Банияс” (БАА) - 1-босқич ғолиби
3. "Ал Жаиш" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон)
3-босқич, 15 февраль
2-жуфтлик ғолиби - 3-жуфтлик ғолиби

Агар бу гуруҳда Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби ғолиб чиқса "Бунёдкор" ўрин олган "B" гуруҳидан ўрин олади.

Аммо агарда "Насаф" бу гуруҳда ғолиб чиқса қаршиликлар "А" гуруҳидан ўрин олишади. "Ар Райян" эса "B" гуруҳига кўчиб ўтади.

Баҳодир Мирзаев
Куала-Лумпур
Малайзия

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›