

Миллий терма терма жамоамиз сафидаги хорижий йиғиндан қайтиб келган футболчиларимиз Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев ва Баҳром Абдурҳимовлар бугун тикланиш машқларини бажаришди. Улар эртадан умумжамоа машғулотларига киришади.
Сафимизга янги қўшилган Жасур Ҳасанов ва Умарбек Эшмуродовлар ҳам астойдил машғулотларда иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28 июл жума куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувини "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказади. Тайёргарликлардаги асосий эътибор мана шу учрашувга қаратилган.



