UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41ФИНАЛгача...  3 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  11 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   14

“Насаф” “танки”нинг биринчи давра ўйинларига назар Янгиликлар

“Насаф” “танки”нинг биринчи давра ўйинларига назар

“Насаф”нинг 18-рақамдаги меҳнаткаш ва серҳаракат ўйинчиси Баҳром Абдураҳимов, 2015 йилдан буён “аждарлар” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Асли Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳридан бўлган бу ўйинчи жуда қисқа вақтда ичида Қашқадарёлик футбол ишқибозларининг қалбидан чуқур жой эгаллади. У клуб мухлисларининг энг яхши кўрган ўйинчиларидан бири сифатида, эътироф этилади. Албатта бу эътирофга сазовор бўлиш ҳар қандай футболчига насиб этавермайди.

Жамоа учрашувларида жавобгарлик ҳиссини тўлиқ ҳис эта оладиган  ушбу тиниб-тинчимас ўйинчимиз, бу йилги чемпионатда жамоасининг бешта голига муаллифлик қилди. У жорий чемпионатдаги жамоамизнинг биринчи голи муаллифи ҳам саналади (ЎзПФЛ 1-тур. “Қўқон-1912″ – “Насаф” 1:2).

Шунингдек ушбу ярим ҳимоячи биринчи давра мобайнидаги 15 ўйинда майдонга тушиб, 1350 дақиқа ҳаракат қилди. Абдураҳимов тўп учун жуда кўп курашадиган ўйинчи саналади. Шундай бўлсада, ҳакамлар томонидан бор йўғи бир марта огоҳлантириш олди.

Умид қиламизки, бу ўйинчи иккинчи даврада ҳам ўзини кўрсатади ва жамоамиз ютуқларига катта ҳиссасини қўшади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика