UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 17:05Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  3 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик" Янгиликлар

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик"

14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги гуруҳ босқичи старт олади.

ФОТО  ОФК кубоги. "Насаф"нинг Душанбедаги бугунги машғулотидан махсус ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. "Аждарлар" 10 май санасидан бери мусобақа ўтадиган жойга етиб келишган ва машғулотларни олиб боришмоқда. "Championat.asia" сайти ходими Толибжон Қосимов ана шу жараёнларни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида Тожикистонга етиб келган. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг мухбиримиз қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовдан қисқа интервью олди.

- "Насаф" учинчи кундирки Душанбеда машғулотларни олиб бормоқда. Тайёргарлик жараёни қандай давом этмоқда?

- Ўйинларимиз сунъий қопламали стадионда бўлгани сабаб машғулотларни ҳам айнан сунъий майдонда олиб боряпмиз. Бу майдонга анча мослашиб олдик, яхши. Жуда қаттиқ эмас, юмшоқ. Бошқа сунъий қопламали майдонларга қараганда яхшироқ. Ўзимизни Чиғатойдаги майдондан ҳам юмшоқроқ экан.

- Уч кунлик машғулотлардан кейин ўйинчиларда қандайдир оғриқлар йўқми?

- Оғриқлар бор. Лекин, ҳар куни машғулот олиб бораверганингиздан кейин оёқлар ва бел оғриқларга анча кўникиб қолади. Секин-секин оғриқлар камаяди ва умуман йўқолади. Айнан шу сабаб ўйингача мослашиб олиш мақсадида Душанбега эртароқ келдик. Мақсад - мана шундай оғриқлар ўйин пайти бўлмаслиги учун ва шундай йўл тутилгани яхши бўлди.


- Сардор сифатида жамоада ўйинчиларнинг кайфияти қандай эканлигини айта оласизми?

- Кайфият яхши, ҳамма ўйинга муносиб тайёргарлик кўрди. Аллоҳ насиб қилса яхши натижалар қайд этиб гуруҳдан чиқишимиз керак. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, тайёргарлик ҳам шунга яраша. Ҳамма соғ-саломат ва ўйинга шай.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

ВИДЕО  ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг бугунги машғулоти ва Умар Эшмуродов билан интервью

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика