UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви чипталари сотувда Янгиликлар

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви чипталари сотувда

Теглар :  Қўқон-1912Насаф
Аввал хабар қилганимиздек 30 июн жума куни Қарши шаҳридаги “Насаф” клубининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган, “Марказий” стадионнинг тантанали очилиши бўлади.

Шу куни Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” жамоамиз Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс юритади.

“Марказий” стадионнинг очилиш маросимига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади. Футбол учрашуви эса 19:30да бошланади.

Мазкур учрашув учун махсус чипталар чиқарилди. “Марказий”га ташриф буюрган мухлислар учрашувдан олдин таниқли санъаткор Даврон Ғоипов иштирокидаги концертни ва стадион очилишига бағишланган расмий тадбирларни томоша қилишади.

Чипталар стадион қошидаги кассалар орқали бугундан сотувга чиқарилади.

Чипта нархлари қуйидагича:

CIP сектор  – 20 000 сўмдан

Марказий секторлар  (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Дарвоза ортидаги секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 8 000 сўмдан

Мухлисларимизга шуни маълумот тариқасида айтиб қўймоқчимизки, реконструкциядан сўнг стадион секторларининг рақамланишида ўзгаришлар бўлди. Қуйидаги суратда секторларнинг жойлашуви ва рақамлари акс эттирилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика