UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  60 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Насаф": Қадрли инсонларимиз эъзозланди Янгиликлар

"Насаф": Қадрли инсонларимиз эъзозланди

Теглар :  Насаф
Бугун юртимизда хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.


Иккинчи жаҳон урушида ўзининг навқирон ёшлигини жангоҳларда, уруш оловларида ўтказган боболаримизнинг, у ерларда жонини фидо қилган қаҳрамонларимизнинг хотирасини ҳурмат қилиш – биз авлодларнинг бурчимиздир.

Шунингдек уруш ортида кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, оч-наҳор тинмасдан меҳнат қилган боболаримиз ва момоларимизнинг жасорати ва қаҳрамонлиги доимо хотиримизда. Ҳозирги пайтда мустақил Ватанимизда қарилик гаштини сўраётган бундай ҳурматли инсонларни қадрлаш эса, инсонийлик бурчимиздир.

9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбарияти ташаббусига кўра, шундай инсонларни йўқлаш, уларга ҳурмат бажо келтириш, қадрлаш анъанага айланиб қолган.

Бугун “Насаф” ПФК вакиллари ва бир гуруҳ футболчилар, Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюришиб, уларга чуқур ҳурмат бажо келтириишди.

Шундай қадрли инсонларимиздан бири - Рашид бобо Умаровдир. У киши иккинчи жаҳон урушини Прагада ниҳоялаб, ўз она юртига қайтиб келганлар. Ҳозирги пайтда мустақил юртимизда қарилик гаштини сурмоқдалар. Вакилларимиз у кишига чуқур ҳурмат бажо келтиришди ва совға-саломлар топширишди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика