UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  1 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  31 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди Янгиликлар

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашуви 20 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур беллашув "Пахтакор" футбол клуби сўровига асосан қолдирилади. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.9-бандида  Ўзбекистон U-20 термасининг Жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон U-20 термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинадаги мундиалга "Пахтакор"нинг 8 нафар аъзосини олиб кетишни режалаштирган: Отабек Боймуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Абубакр Ашуров, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Беҳрузбек Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов. Шундан келиб чиқиб, Лига "Пахтакор" сўровини қаноатлантиради. 

Регламент бўйича "Пахтакор" U-20 Осиё Кубоги даврида ҳам расмий учрашувларини суришни сўраши мумкин эди. Бироқ клуб ўтган давр давомида вазиятдан кўчиришларсиз чиқишга эришди. Айни вақтда эса нафақат юқорида номлари қайд этилган футболчилар жамоа билан бирга эмас, балки ёши нисбатан каттароқ қатор футболчиларда ҳам жароҳатлар мавжуд. 

Аввалроқ Лига "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини Қарши клубининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб мавсум олдидан ўтказа олмаганди. Июнь ойида Сречко Катанес Ўзбекистон миллий терма жамоасини ФИФА кунларидан аввалроқ йиғишга мажбур бўлаётганини ҳам ҳисобга олса, 2022 йилги мавсум совриндорлари иштирокидаги ҳар икки ўйин июл ёки август ойларида ўтказилиши мумкин. Лига бу ҳақда кейинроқ қарор қабул қилади. Боиси биз ОФК томонидан Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумига қуръа ташланишини кутишга мажбурмиз. Зеро, мазкур мусобақада Суперлиганинг тўрт клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиқибгина мавсумнинг иккинчи давраси учун тақвим шакллантириш мумкин бўлади.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика