"Насаф" ўз тарихида саккизинчи марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди
14 окт 2022 00:29
Янгиликлар
"Насаф" ўз тарихида саккизинчи марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди
Ўзбекистон Coca-cola кубоги ярим финалида "Насаф" АГМК устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланма олди.
Шундай қилиб, "Насаф" ўз тарихида саккизинчи (2003, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016, 2021 ва 2022 йиллар) марта Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди. Бунга қадар "Насаф" етти марта финалда ўйнаган. Шулардан иккитасида "Насаф" ғалаба қозонган (2015 ва 2021 йиллар), бешта учрашувда (2003, 2011, 2012, 2013 ва 2016) эса мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал учрашуви 30 октябрь куни Бухорода ўтказилади. Иккинчи финалчи номи "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар