UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1

“Насаф” ўз сафига сербиялик ҳимоячини қўшиб олди Янгиликлар

“Насаф” ўз сафига сербиялик ҳимоячини қўшиб олди

Туркияда йиғин ўтказаётган Қаршининг “Насаф” клуби ўз сафини яна бир легионер билан тўлдирди.

Сербиялик ҳимоячи Славко Лукич бугун “Насаф” билан шартномага имзо чекди.

Футболчи ҳақида маълумот:

Славко Лукич – 1989 йил 14 мартда туғилган.

Амплуаси- ўнг қанот ҳимоячиси

Бўйи – 182 см.

Сербия ёшлар (U-19, U-21) терма жамоаларида тўп тепган. “Насаф”га қадар “Спартак” (Трнава, Словакия) жамоасида тўп тепган.

Бу билан қаршиликлар ОЧЛ учун белгиланган легионерлар лимити (3+1) дан тўлиқ фойдаланишди.  Драган Черан (Сербия), Игорь  Голбан (Россия), Жаҳонгир Алиев (Тожикистон) билан бирга Славко Лукич “Насаф” шарафини ҳимоя қилади.

Қаршилик мухлисларни бу футболчи ОЧЛ плей офф учрашувида ушбу сербиялик футболчи майдонга туша оладими, деган савол қизиқтириши табиий. Ҳа, "Насаф" ОЧЛ учун футболчиларни "заявкадан" ўтказиб бўлган. Аммо мусобақа регламентига кўра, беллашувлар бошланишига бир ҳафта қолганда жамоалар таркибига 8 тагача  ўзгартириш киритиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, "Насаф" якуний руйхатини 23 январь куни тўлиқ билиб олишимиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика