UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  3 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  5 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Теглар :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби бугун ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашди.

Мазкур беллашувда тошкентликлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Айтиш мумкинки, бу "Насаф" учун умуман кутилмаган мағлубият бўлди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Насаф" сўнгги бор 2014 йилнинг 15-турида ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлган экан. Ўшанда Тошкентнинг бошқа бир клуби "Локомотив" Қаршида мезбонлар устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг "Насаф" ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, тўрт бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган. Жамоа 2015 йил ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, иккита ўйинда ютқазиб қўйган: "Пахтакор" (0:1) ва "Металлург" (0:1). 2016 йил эса "аждарлар" ўз уйларида битта учрашувда мағлуб бўлишган: "Локомотив" (1:2). Ўтган йил ҳам жамоа фақат битта учрашувда имкониятни бой берди: "Бунёдкор" (0:1). Демак, 2:5 ҳисобидан кейин "Насаф" олий лигада 50та ўйин ўтказишга улгурганди.  

Бу мавсум ҳисобидан бугунги ўйин "Насаф"нинг ўз майдонидаги 11-баҳси бўлди. Бунгача ўтказилган 10та беллашувнинг учтасида "Насаф" ютқазиб қўйди: "Сўғдиёна" (1:2), "Пахтакор" (2:3) ва АГМК (0:2). Бугунги ўйиндан кейин уйдаги мағлубиятлар сони тўрттага етди ва шундай қилиб Қаршидаги 60та учрашувдан сўнг "Насаф" яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика