UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  16 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

“Насаф” ўринбосарлари ҳоким кубоги соҳиби бўлишди Янгиликлар

“Насаф” ўринбосарлари ҳоким кубоги соҳиби бўлишди

Воҳа футбол клублари учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган Вилоят ҳокими кубоги турнирининг жорий йилги баҳслари ҳам якунланди.

Финал ўйинида “Насаф” ўринбосарлари жамоаси ва 1-лига вакили “Машъал-2” жамоалари ўзаро туқнаш келишди. Шуни таъкидлаш керакки, Зафар Холмуродов шогирдлари муобақани кўтаринки руҳда ўтказишди ва финал йўлида учраган рақибларни аяб ўтиришмади. ”Газчилар” ҳам, ҳоким кубогида чиройли ва ажойиб ўйинларини намойиш этишди. Финалгача бўлган босқичда улар ҳам барча рақибларини доғда қолдиришган эдилар. Яна бир ҳиҳати уларнинг ярим финал учрашувида “Машъал” жамоаси ўринбосарлари устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабаси кўпчиликни қойил қолдирди.

Финал учрашуви ҳам Николай Лапа бошқарувидаги “Машъал-2” жамоаси учун мувафаққиятли бошланди. Муборакликлар биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида ёш ҳужумчи Таваккал Абдураҳманов ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни, гол билан якунлади -1:0. Голдан сўнг, қаршилик футболчилар ҳам “жонланиб” қолишди. Холмуроов шогирдлари биринчи бўлим давомида  кескин ҳужумлар уютиришди аммо рақибнинг тартибли ҳимояси, уларнинг вазиятни унглашига имкон бермади.

Учрашувдаги тўхталишлар эвазига учрашув ҳаками Найим Қосимов қушимча яна 5 дақиқа қўшиб берди. “Насаф” жамоаси қушимча вақтда янги кучларни майдонга туширди. Заҳирадан майдонга тушган ”аждарлар”нинг 22-рақамли футболчиси Ислом Кенжабоевнинг фаоллиги рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини шошириб қўйди.

Сўнгги дақиқаларда Кенжабоев гол уриш жуда яқин эди, унинг яқин масофадан дарвозага йўллаган зарббасини дарвозабон қайтариб қолди. Дарвозабон қайтарган тўпни унга яқин турган яна бир “аждарлар” вакили Нажмиддин Нормуродов бўш қолган дарвозани ишғол этди – 1:1.

Қўшимча таймда муборакликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган “Машъал-2” жамоасининг 10- рақамли футболчиси Санжар Ахмедов ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди. Холмуродов эса майдонга янги кучларни туширди ва алабатта бу ўйиндаги вазиятни ҳам ўзгартирди.

Ўйин ана шундай давом этаётган бир пайтда, қанотдан оширилиб берилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган “Насаф” жамоаси  бўйдор ҳужумчиси Дилшод Хушбаков боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:1.

Сўнгги дақиқаларда эса мубораклик футболчиларда пайдо бўлган имкониятларда аниқлик етишмади.

Қарши ҳужумларга таянган ҳолда, ҳаракат қилаётган мезбонлар учинчи тўпни ҳам киритишди, дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Дилшод Хушбаков яна бўш қолган дарвозага ўзининг иккинчи голини киритишга эришди -3:1.

Учрашув 3:1 ҳисобида “Насаф” ўринбосарлари жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

“Насаф” ёшлари яна вилоят ҳокими кубогини қўлга киритишди. Ғолиб жамоага бош соврин, диплом ва эсдалик совғаларини Қашқадарё вилоят Футбол Федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассислари Элбек Жўраев ва Нуриддин Аслоновлар топширишди.

“Шўртан” ПФК ўринбосарлари ва “Машъал” ПФК ёшлари ўртасида учинчи ўрин учун кечган баҳсда асосий ва қўшимча вақтларда ғолиблар аниқланмади. Учрашувни бошқариб борган Артём Калинин жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилди. “Омад лотереяси”да  Бахтиёр Саттаров шогирдлари – “Машъал” ўринбосарларининг  қўли баланд келди ва фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика