"Насаф": Олий лиганинг 1-турига тайёргарликлар бошланди

Narzulla Saydullayev
27 фев 2017, 20:40
“Насаф” жамоаси футболчилари XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувига тайёргарликни бошлашди.

Қисқа таътилдан сўнг 26 феврал куни клуб қароргоҳида йиғилган жамоа, олий лиганинг 1-тур учрашувига тайёргарликларни бошлаб юборди.

Жасур Абдураимов бошчилигдаги Олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев ва Бобир Абдухолиқовлар ҳам сафга қўшилишган. “Аждарлар” энди тўлиқ таркибда машғулотларга киришди.

Жамоа 1-тур тайёргарликлари юзасидан кунига икки мартадан клуб қароргоҳида машғулотлар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув  4 март шанба куни бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz