UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  0 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  1 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  5 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  137 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  15 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади... Янгиликлар

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади...

Хабарингиз бор, бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилади.

Ўзбек клубларидан учтаси ОЧЛдаги юришини бугун бошлайди. "Насаф", ОКМК ҳамда "Навбаҳор" меҳмонда тўп тепади.

ОФК мусобақада сафарда ўйнайдиган жамоаларга маълум миқдорда пул тўлаб беради. Демак, "Насаф" Иорданияга, ОКМК ва "Навбаҳор" Саудия Арабистонидаги сафар ўйини учун ОФКдан 60 минг доллардан пул олади.

ОКМК ва "Навбаҳор" гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашнинг плей-оффида Қатарга бориб сафарда ўйнагани учун ОФКдан 40 минг доллардан пул олган.


ОФК сафар ўйинлари учун жамоаларга тўлаб берадиган пул:

- Саралашнинг ўтиш босқичи: 40 минг доллар;

- Саралашнинг плей-офф босқичи: 40 минг;

- Гуруҳ босқичи: 60 минг;

- Нимчорак финал: 60 минг;

- Чорак финал: 60 минг;

- Ярим финал: 60 минг;

- Финал: 120 минг доллар.


ОФК гуруҳ босқичи, нимчорак финал, чорак финал ва ярим финалдаги ҳар бир ўйин учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Ғалаба қозонган жамоага: 50 минг доллар;

- Дуранг учун ҳар бир жамоага: 10 мингдан.


ОФК плей-оффнинг ҳар бир босқичи учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Нимчорак финалга чиққан жамоаларга: 100 минг доллардан;

- Чорак финалга чиққан жамоаларга: 150 мингдан;

- Ярим финалга чиққан жамоаларга: 250 минг доллардан.


ОФК ОЧЛ ғолибига 4 млн доллар, вице-чемпион жамоага эса 2 млн доллар пул тўлаб беради.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика