UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазият: Ким айбдор? Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазият: Ким айбдор?

Теглар :  НасафНавбаҳор
"Championat.asia" сайти "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.

Аввало шуни қайд этиш керакки, Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин қаршиликларнинг 3 нафар футболчисига майдонга тушишга рухсат йўқлигини маълум қилинган. Сабаби сифатида эса Умар Эшмуродов, Мақсуд Каримов ва Ислом Рашидхоновларнинг яқинда топширилган норматив тестлардан муваффақиятли ўтолмагани айтилган.

Муаммо шундаки, "Насаф" ушбу футболчиларни майдонга туша олмаслигини ўйинга 2-3 соат вақт қолганидан хабардор бўлган. Табиийки мураббий Рўзиқул Бердиев ўйин куни, яъни учрашувдан олдинроқ асосий таркиб футболчиларини аниқлаган ва қўл остидаги ушбу 3 нафар футболчини бошланғич таркибга киритган ҳолда баҳсга режа тузган.

Хуш, аслида нима бўлган? "Насаф" нега ўйин куни, учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолганида бундан хабардор бўлган? ПФЛ нега буни эртароқ маълум қилмаган? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, клуб спорт директори Николай Минчев ва ПФЛ бош директор маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: - "Жамоа Тошкентда норматив тестларни топширганди. Ўшанда норматив тестни олган мутахассислар бу шунчаки ўзимиз учун, ҳали сал вақт ўтгач умумий яна норматив тестларни топширилади, деб айтишган. Шу боисдан ҳам норматив тестлардан ўта олмаган футболчилар хизматидан фойланишимиз мумкинлигига ишонган ҳолда ўйинга тараддуд кўргандик". 

"Шахсан менга ҳеч ким бу борада лом-лим дегани йўқ. Мен ўйин бошланишига 2 соат вақт қолганида нормативдан ўтолмаган футболчилар хизматидан фойдалана олмаслигимиз ҳақида хабар топдим. Бу табиийки ўйинга тузган режаларимизни бузиб қўйди. Чунки Умар Эшмуродов, Мақсуд Каримов ва Ислом Рашидхонов асосий таркибга киритилганди". 

"Агарда менга ушбу футболчилар ўйнашига рухсат тегмагани айтилганида тайёргарликни шунга қараб кўрардим. Ҳеч қандай муаммога ҳожат қолмасди. Ўйин бошланишига 2 соат вақт қолганида учрашув комиссари қуйидаги футболчиларни қайдномага кирита олмаслигини айтиши мени ҳайрон қолдирди. Чунки мени билишимча, клубга бу борада ПФЛдан ҳеч қандай расмий хат келмаган. Ҳар ҳолда хат келганида клуб вакиллари мени бундан хабардор қилишган бўларди". 

"ПФЛ буни атайин қилди дея олмайман. Аммо мураббий сифатида жуда қийин ҳолатга тушиб қолдим. Ўйинга тузилган режа бузилди, кутилмаганда асосий таркиб ўзгариб кетди. Натижада ҳали Суперлигада ўйнамаган ёшларни майдонга туширишга тўғри келди. Улар ёмон ўйнашмади, аммо кутилган натижага эриша олмадик. Биринчи маротаба бундай ҳолатга тушишим. Шундоқ ҳам жамоамизни бир қатор етакчилар тарк этишган. Камига ўйин пайтида ҳам жароҳат туфайли мажбурий иккита ўзгаришга қўл уришга тўғри келди. Ўйлайманки, ПФЛ кейинчалик бундай тушунмовчиликларга йўл қўймайди".


"Насаф" спорт директори Николай Минчев: - "Менга ПФЛ спорт бўлимидан ўйин бошланишига 3 соат қолганида қўнғироқ қилишди ва норматив тестлардан ўтолмаган футболчиларга ўйнашга рухсат йўқлиги айтилди. Клубга бунгача ва ўша куни ҳам норматив теслардан ўтолмаган футболчилар борасида расмий хат келмади. Бор гап шу. Агарда расмий хат келганида ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмасди".


ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев: - "ПФЛ йил бошида барча клубларга хат юборган ва норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар ўйинларга қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Суперлиганинг дастлабки турларида норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар иштирок этишмаган. Ўшанда ҳеч қандай муаммо бўлмаганди". 

"Бу галги норматив тестларни топширган Суперлиганинг 11 клуби ичидан ҳеч бири бу борада муаммо бўлмади. Кўплаб жамоаларнинг футболчилари норматив тестларидан ўта олишгани йўқ. Аммо ўша клуб вакиллари ПФЛга келиб, улар устида иш олиб боришлари борасида тушунтириш беришди. Кейинчалик эса уларга ўйнашга рухсат олишди. Ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ". 

"Аммо биргина "Насаф" бунга мутлақо бепарво қаради. Клубдан ҳеч ким норматив топширган футболчилар тақдири ҳақида ўйламади, қайғурмади. Ҳеч ким сўрагани ҳам йўқ. Шу боисдан ҳам ўйиндан олдин уларга қўнғироқ қилиб яна бир бор қайси футболчилар ўйнолмаслиги ҳақида огоҳлантирдик. Бундай бепарволик, эътиборсизлик биргина "Насаф" томонидан бўлди". 

"Норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар Суперлига ўйинларига қўйилмаслиги ҳақида барча билади. "Насаф" бундан бехабар қолиши мумкин эмас. Норматив тестларни топширишганидан сўнг уларга қайси футболчилар ўтолмагани ҳақида айтилган. Буёғига "Насаф"га ҳар бир масала бўйича алоҳида расмий хат юборамиз. Бу бир томондан сабоқ бўлди, буёғига ҳар қандай масала бўйича клубларга расмий хат юборишга тўғри келади. Майли, шундай қиламиз. Бошқачасига клублар тушунмаскан". 

"Масалан норматив тестлар бўйича "Бунёдкор"дан шахсан бош менежер Мурод Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимовни ўзлари келиб шуғулланишди. Барча клублар норматив тестларга жиддий қараяпти, "Насаф" эса умуман парво ҳам қилмади. Норматив тестни олган мутахассисларни ПФЛга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар тестларни олиб, натижасини бизларга тақдим қилишади. Қарорни эса ПФЛ қабул қилади. Норматив тестларни олган қайси мутахассис "Насаф"га тестдан ўтолмаган футболчисига ўйнашга рухсат берган? Бу уларни ваколатидаги иш эмас".

- Телефон қўнғироғи қачондан расмий кучга эга бўлди?
- Йўқ, телефон қўнғироғи расмий кучга эга эмас. Тан оламан, расмий хат юбормаганимиз бизни айбимиз. Шунчаки йил бошида барча клубларга расман хат юборилган ва тушунтирилган. Балки "Насаф"да раҳбарият ўзгаргани ҳам таъсир кўрсатгандир. Янги келган раҳбарлар бундан бехабар бўлиб, йил бошида келган хатларни ўрганиб чиқишмаган. Айтяпманки, бу бизга ҳам сабоқ бўлди. Буёғига клубларга ҳар бир масала бўйича расмий хат юборамиз. "Насаф"га эса ҳар бир футболчи борасида алоҳида расмий хат юбориш керакка ўхшайди.

- Суперлига ўйинларига комиссарлар тайинланади ва учрашувдан бир кун олдин клуб расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Ўша йиғилишда нега учрашув комиссари "Насаф"ни бундан огоҳлантирмаган? Ваҳоланки, комиссарни зиммасидаги ишга бу ҳам киради. Масалан ОЧЛ, ЕЧЛ ёки исталган мусобақаларда ўйиндан олдинги митингда бу нарсалардан комиссар клуб расмийларини хабардор қилади. Масалан ОЧЛда гарчи клуб вакиллари бундан хабардор бўлишсада комиссар ҳар доим қайси футболчида иккита сариқ карточка ёки дисквалификация борлигини эслатиб, яна бир бор уларни огоҳлантириб қўяди. Чунки эслатиб, огоҳлантириб қўйиш уларни зиммасидаги иш.  Бизда эса комиссарлар нима иш қилишаётгани тушунарсиз. ПФЛ кимни истаса комиссар қилиб тайинлайверадими?
- Комиссарлар борасида етарлича эътирозлар келиб тушмоқда. ПФЛ буёғига комиссарлар билан ҳам жиддий шуғулланади. Эндиликда ўқуви паст ва тажрибасиз комиссарлар Суперлига ўйинларига қўйилмайди.


Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ПФЛни йўл қўйган хатоси бу клубни расман бу ҳақда огоҳлантирмаганида бўлди. Ҳар ҳолда бундай ишларда клубларни расмий хат орқали огоҳлантириш лозим. Камида ўйиндан олдин клуб расмийлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда комиссар "Насаф"ни бу ҳақда огоҳлантирмагани ҳам ПФЛ гарданига тушади. "Насаф" ПФЛ айтганидек бепарволик қилгани ҳам ҳақиқат. 


Аммо клуб расмий хат келмагани учун хотиржам бўлган. ПФЛ ҳақлиги шундаки, футболчилар белгиланган норматив тестларини топширолмагач ўйинга қўйилмаслиги аниқ. Лекин "Насаф"ни ҳақ тарафи борки, уларни ҳеч ким бу борада расман огоҳлантирмаган. Оғзаки гап ёки телефон қўнғироғи бу ҳеч қандай расмий тусга эга эмас. ПФЛ буёғига ушбу ишлардан тўғри хулоса қилган ҳолда ҳар бир кичик деталларга қадар эътиборли бўлиши лозим.


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -109   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика