

Жамоа футболчилари янги мавсум тайёргарликларини 12 феврал якшанба кунидан Қаршида давом эттиради. “Насаф” энди бор эътиборини миллий чемпионат ва кубок баҳсларига қаратади.
“Насаф” бу йилги миллий чемпионатни сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Учрашув 4 март шанба кунига белгиланган. 9 март куни эса чемпионатнинг 2-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.



