

Тошкент-Қарши-Ар Риёд-Жидда чартер рейси орқали ҳаракатланадиган ҳаво кемасида жойлашган “Насаф” делегацияси бир неча соат аввал Жидда шаҳрига етиб борган.
Уларни мезбонлар "Ал Аҳли" клуби вакиллари тантанали равишда кутиб олишган.




Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 24 февраль куни ОЧЛ доирасидаги 1-тур учрашувини "Ал Аҳли" жамоасига қарши ўтказади.
Ўтган йили ҳам ушбу жамоалар ўзароқ битта гуруҳда жой олишган эди. Ўшанда Жиддада ўтган беллашувда "Ал Аҳли" (2:1) ғалаба қозонган бўлса, Қаршидаги ўйинда томонлар муроса кўчасини (0:0) танлашган эди.



