"Насаф": Илдар Маматказинни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
25 окт 2016, 11:09
Бугун “Насаф” жамоасининг ишончли қўрғонларидан бири, ҳимоячимиз Илдар Маматказиннинг туғилган куни. Илдар бугун 28 ёшга тўлди.

Жамоамиз сафига йил бошида келиб қўшилган Маматказин ўзининг маҳоратли футболчи эканлигини исботлаб улгурди. Унинг мазмунли ўйинлари мухлисларимиз эътирофига сазовор қилди.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча мухлислари номидан Илдарнинг бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз, унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Нимаики орзу истаклари бўлса, ҳаммаси рўёбга чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин, Илдаржон!

“Насаф” ПФК жамоаси 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz