UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?! Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?!

Бугун Суперлигада 13-тур беллашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун жиддий кураш олиб бораётган жамоалардан бири "Насаф" таркибида 2 турдан бери марказий ҳимоячи Алибек Давронов кўриниш бермаяпти. 21 ёшли футболчи охирги марта 10-тур доирасида "Локомотив"га қарши кечган Қаршидаги ўйин (3:0)ни тўлиқ ўтказган эди. Шундан кейин "Сўғдиёна" (0:1) ва "Нефтчи" (1:0)га қарши беллашувларда қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Хўш, Давронов қаерда? "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Алибек шу кунларда Туркияда бўлиб турибди. Футболчи U-23 Осиё кубоги олдидан ҳам тўпиғидан жароҳат олган эди. Бугун Туркияда унинг жароҳатига сўнгги ташхис қўйилиши кутилмоқда. Айнан бугунги ташхисларга қараб ҳимоячининг яқин тақдири маълум бўлади. Алибекнинг Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамиз билан Париж олимпиадасида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳам айнан Туркиядаги тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Алибек Давронов жорий мавсум жароҳатлар сабаб Суперлигада бор йўғи 6та ўйин (1та гол) ўтказди, ОЧЛда эса 3та учрашувда майдонга тушди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика