UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  0 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  6 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4

"Насаф": Геворкян, Юнусов ва Муҳаммадиев билан шартнома узайтирилди Янгиликлар

"Насаф": Геворкян, Юнусов ва Муҳаммадиев билан шартнома узайтирилди

10 декабрдан бошлаб янги мавсумга тараддудни бошлаган “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказишмоқда.
Машғулотлар жамоанинг қароргоҳидаги майдонларда, шунингдек “Марказий” ва “Геолог” стадионида ҳам ташкил этилмоқда.

Куни кеча клуб раҳбарияти футболчилар ва уларнинг шартномалари билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишди. Унга кўра ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган ва шартномаси якунига етадиган барча футболчилар билан шартнома муддатлари узайтирилди. Жумладан, жамоамиз сардори Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари футболчилар 2014 йилги мавсумни “Насаф” таркибида бошлашлари аниқ. Айни пайтда жамоа таркибида икки нафар футболчи дарвозабон Ўткир Юсупов ва Азиз Ғуломхўжаев кўрикдан ўтишмоқда.  

Жамоамиз аъзолари Янги йилга қадар Қарши шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Янги ҳафтада футболчиларга чемпионат бронза медалларини тантанали тарзда топширилади ва қисқа таътил эълон қилинади.

Янги йилда “Насаф”чилар яна Қаршида тўпланиб ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиришади ва 10 январь куни биринчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади. Туркияга кетиш олдидан футболчиларимиз олий лига жамоаларидан бири билан назорат учрашувини ўтказишлари режага киритилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика