

Аввалроқ, Ислом Кенжабоев ҳамда Бобир Абдихолиқов клубдан кетган ва легионерга айланганди.
"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, "Аждарлар" етакчиларидан бири Дилшод Раҳматуллаев жамоани тарк этди ва эркин агентга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Раҳматуллаев 2016-2018 йилларда "Насаф"да ўйнаган. Шундан сўнг "Пахтакор", "Андижон" сафида тўп тепиб, 2020 йилнинг бошида яна Қаршига қайтган эди.



