"Насаф": Дониёржон Нарзуллаевни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
11 апр 2017
Бугун “Насаф” жамоасининг ярим ҳимоячиси Дониёржон Нарзуллаевнинг туғилган куни.

“Насаф” жамоасида ўз ўйинлари билан мухлислар назарига тушган футболчимиз бугун 22 ёшга тўлди.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва барча ходимларимиз номидан Дониёржон Нарзуллаевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз!

Дониёржонга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Умид қиламизки, у жамоамиз сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади ва жамоамиз олдига қўйилган юксак марраларни эгаллашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Дониёржон туғилган кунингиз муборак бўлсин!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz