UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  6 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  2 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  24 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Насаф” –“Динамо” (Тбилиси) учрашувида бир дақиқалик сукут сақланди Янгиликлар

“Насаф” –“Динамо” (Тбилиси) учрашувида бир дақиқалик сукут сақланди

Кеча “Насаф” футболчилари Анталиядаги йиғин доирасида тўртинчи назорат учрашувини “Динамо” (Тбилиси) жамоасига қарши ўтказишди.
Учрашувдан олдин ҳар иккала жамоа аъзолари вилоят футболи фидойиси, Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниев хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, шу куни жамоамиз йиғин давомидаги энг кучли рақибга қарши майдонга чиқди. Гарчи футболчиларимизда ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “динамо”чилар тўп киритиб, ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди.

Таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоамизда кўрикда бўлиб турган украиналик Сергей Шаповал клуб лагерини тарк этди. Айни пайтда словениялик ҳимоячи Рой Рок жамоамиз таркибида кўрикда ўтмоқда ва у кечаги ўйинда илк марта “Насаф” либосида майдонга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, қаршилик футболчилари 22 январдан буён Анталияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш билан бирга тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Икки учрашувда ғалаба футболчиларимиз томонидан бўлган бўлса, икки ўйинда кичик ҳисобда имконият бой берилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика