“Насаф” бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказди+фото

Narzulla Saydullayev
18 июн 2015, 13:43
Хабарингиз бор, эртага “Насаф” футболчилари Олий лига доирасида Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқади.
Бугун кундузги машғулотни “Насаф” футболчилари учрашув ўтадиган “Марказий” стадионда ўтказишди.

Миллий терма жамоа йиғинидан қайтиб келган  Суюнов, Сайфиев, Муҳаммадиев ва Гадоев ҳам бугунги машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашди. Шунингдек, Туркманистон термасидан чақирув олган ва Эрон термасига қарши ўйиндан иштирок этиб қайтган жамоамиз сардори Артур Геворкян ҳам бугунги машғулотларда астойдил тер тўкди.

Қувонарли томони, “Бунёдкор”га қарши ўйиндан илгари кичик жароҳат олиб, маълум муддат сафдан чиққан словениялик ҳимоячимиз Рок Рой ҳам асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказди. Иккинчи даврада сафга қайтиши кутилаётган ҳужумчимиз Азамат Алланиязов эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Илнур Сибагатулин билан шуғулланди.

Бугунги машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz