"Насаф" бугун иккинчи даврага тайёргаликни бошлайди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2014, 15:49
"Насаф" футболчилари бугун клуб базасида тўпланишади ва олий лиганинг иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлашади.
Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар берди.

Машғулотлардан сўнг "Насаф" футболчилари Қарши шаҳридаги "Делфин" мажмуасига, дарвозабон Михаил Наумовнинг висол оқшомига йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" биринчи даврадан сўнг 26 очко тўплаб мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›