UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  13 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  28 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди

Теглар :  НасафКарпати
Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини олиб борётган жамоамиз бугун навбатдаги бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Бугун "Насаф" Украина премьер лигаси вакили Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида тажрибали ҳужумчи Драган Черан орадаги ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи бўлими ана ҳисобда якунланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашувда жамоа футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга қараганда анча қизиқарли ва голларга бой бўлди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Драган Черан яна бир марта львовликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилшод Хушбаков жуда чиройли тарзда, узоқ масофадан “Карпати” дарвозасини ишғол қилди.



Учрашувдаги голларга Шахбоз Эркинов, Фарруҳ Сайфиев ва Ислом Кенжабоевлар асисентлик қилишди.

Ўйинчиларда ҳисобни янада йириклаштиришга имкониятлар бўлди, аммо бу вазиятларда уларда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, “Насаф” навбатдаги назорат учрашувида “Карпати” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугунги учрашувда қуйидаги ўйинчилар ҳаракат қилишди.



“Насаф”: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамробеков, Шахбоз Эркинов, Шароф Муҳитдинов, Акмал Шораҳметов, Драган Черан.

Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Баҳром Абдураҳимов,  Нажмиддин Нормуродов,  Бобир Абдухолиқов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Наврўз Изатиллаев.

Учрашувда ушбу  ўйинчилар иштирок этишмади, улар ўйинни захира ўриндиғида томоша қилишди: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев.

“Насаф” Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини 20 январь куни Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаси билан ўтказади.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика