UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда   0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  3 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  6 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1

"Насаф": Биз вакилларимиз билан фахрланамиз! Янгиликлар

"Насаф": Биз вакилларимиз билан фахрланамиз!

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайнда ёшлар ўртасида U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу чемпионатда Жасур Абдураимов бошчилигидага ёшларимиз терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Ёшларимиз кеча муҳим ғалабасини қўлга киритиб, гуруҳда муддатидан аввал 1-ўринни нақд қилди. Энди ёшларимиз мусобақа чорак финалида “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан баҳс юритади. Демак, ёшларимизга Япония, Қатар ёки Эрон ёшлари рақиб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ярим финалга чиққан тўрт жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Терма жамоа сафида “Насаф”нинг 4 нафар асосий таркиб ўйинчилари ҳам бор. Булар дарвозабон - Умиджон Эргашев (17 ёш), ярим ҳимоячилар - Азизжон Ғаниев (18 ёш) ва Шароф Муҳиддиновлар (19 ёш) ҳамда ҳужумчимиз - Бобир Абдуҳолиқовлардир (19 ёш). Ушбу ўйинчиларимизнинг барчаси клубимиз футбол мактабининг тарбияланувчиларидир.

“Насаф” ПФК ушбу ёшларимизнинг Осиё чемпионатида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётганидан фахрланади.

Кеча бўлиб ўтган Австралия ёшларига қарши учрашувда Бобир Абдуҳолиқов 29-дақиқада гол киритиб, ёшларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Хўш, ушбу футболчиларимиз чемпионатда қандай иштирок этишмоқда? 15 октябр куни Тожикистон ёшларига қарши учрашувда ёшларимиз иродали 2:1 ҳисобида ғалаба қучганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувда Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Шароф Муҳиддиновлар тўлиқ майдонда ҳаракат қилишди. Бобир Абдуҳолиқов эса иккинчи бўлимдан майдонга тушди.

Кеча бўлиб ўтган Австралия ёшларига қарши учрашувда эса Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳиддиновлар тўлиқ ўйнашди. Бобир Абдухолиқов 69-дақиқада алмаштирилди. Дарвозабонимиз Умиджон Эргашев заҳирада қолдирилди.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, ўтган икки учрашувда Шароф Муҳиддинов ва Азизжон Ғаниевлар бир мартадан ҳакам томонидан огоҳлантириш ҳам олган.

U-19 терма жамоамиз сафида шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”, Қўқоннинг “Қўқон-1912”, Бекободнинг “Металлург”, Навоийнинг “Қизилқум”, Олмалиқнинг “Олмалиқ”, Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳамда Республика Олимпия Заҳиралари Коллежидан ҳам вакиллар борлиги эътиборлидир.

Умид қиламизки, ушбу футболчиларимиз терма жамоамиз сафида чиройли ўйин кўрсатишиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади ва мамлакатмизга ёруғ юз билан қайтишади. Уларга барча ўзбек футбол ишқбозлари номидан улкан зафарлар тилаб қоламиз. Биз сизлар билан фахрланамиз!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика