“Насаф” – “Ал-Айн” учрашуволди матбуот анжуманига таклиф этамиз

Narzulla Saydullayev
17 апр 2016, 19:57
Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги “Насаф” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида эртага 18 апрел душанба куни бўлиб ўтади. Матбуот анжуманининг соат 12:15да бошланадиган биринчи қисмида “Ал-Айн” жамоаси бош мураббийи – Златко Далич ва жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири иштирок этади.
 
Матбуот анжуманинг иккинчи қисми соат 12:30да бошланади. Унда жамомиз бош  мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда етакчи ўйинчиларимиздан бири иштирок этади.
 
Клуб менеджерлари иштирокидаги митинг соат 14:00да бошланади.
 
Жорий йил Осиё чемпионлар лигаси аккредитациясидан ўтган барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz