"Насаф" 5 футболчини ижарага берди ва 4 футболчи билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
13 июл 2023, 14:09
Қарши клубидаги трансфер ойнаси вақтидаги ўзгаришлар ҳақида.

"Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоамизда давралар оралиғида ўзгаришлар бўлаётганидан хабарингиз бор.

Ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳозирча жамоамизга грузиялик Жаба Жигаури келиб қўшилди. 

Ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун Азиз Холмуродов ва Нодирбек Мукаров Яйпаннинг "Турон" жамоасига, Шаҳзод Акрамов ва Жавоҳир Ўтамуродов "Олимпик" жамоасига, Маҳмуд Жўрабоев "Бухоро" жамоасига мавсум сўнгига қадар ижарага берилди. 

Шоҳмалик Комилов, Сардор Садуллаев, Азамат Сойибов ва Муҳаммаджон Раҳимов клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилишди ва жамоани тарк этишди", – дейилади "Насаф" матбуот хизмати берган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›