

Бу йилги мавсумда “Насаф-2” жамоаси таркибида кўплаб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Шунингдек мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Муқаддам “Насаф”, “Бухоро”, “Машъал” ҳамда “Нефтчи” клубларида тўп тепган ва айни пайтда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Насим Шоимов янги мавсумдан Нурали Султоновга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда мураббийлар асосий эътиборини футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларига қаратган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилиги 1 апрелдан бошланади. Шу куни “Насаф-2” сафарда “Хотира-79” жамоасига қарши майдонга тушади. 2 апрель куни эса Тошкентда “Локомотив-БФК” билан 2-тур учрашувини ўтказади.
“Насаф-2” уй учрашувларини Қаршида 3-тур учрашувидан бошлайди.




