Нарзуллами ёҳуд Назрулла, туғилган кунинг билан!
10 фев 2018 16:47
Янгиликлар
Нарзуллами ёҳуд Назрулла, туғилган кунинг билан!
Бугунда ахборот ўғрилари кўпайиб кетган бир пайтда, бундан 8 йил аввалги хат, шу болакайни сайтга жалб қилиш учун садо эди гўё.
Мана ўша тарихий хат
"Пахтакор" сайтида чиқаётган суратлардан фойдаланишни сўраган 20 ёшли болани бошқа нарсаларга ҳам фаросатини ишлаши, уйида тўғри тарбия кўрганлигидан далолат эди бу. Шунда мен унга иш таклиф қилиб хат ёздим ва жавоби ҳам тез келди.
Ўша йиллар Гайрат билан сайтимизни энди шакиллантириш борасида иш олиб бораётган эдик. Табиийки бизга ёш шогирд ортиқчалик қилмаган бўларди. Шунда мен унга жавоб хати ёздим. Бу пайтда сайтимизда энди техник ишлар олиб борилаётганди. Ўшанда "CA"ни бугунги савияга чиқишига ишончимиз комил бўлсада, бунинг учун катта ишчи гуруҳ кераклигини билардик. Нарзулла биз учун айни топилмани ўзи эди.
2011 йилнинг январь ойини эслайман. Айнан шу йил сайтимиз учун катта бурилиш йили бўлган. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси барчамизни хурсанд қилган бўлса, сайтимиз воқеалар ривожини тезкорлик билан воқеа марказидан туриб ёритиб турганди. Мен Қатардан туриб ахборотларни Нарзуллага юбораман, у эса ўқишда телефонидан сайтга ахборот қўяди. Қизиқ даврлар, ўтиш босқичи. Шу кунгача не-не ташкилотлар уни ишга чақиришмади, лекин "CA"ни ҳамма ходимларимиз айтганидек, "мотор"сиз қолдириб бўлармикин, албатта йўқ! Илк маротаба чет элга чиқиши ҳам зўр бўлди, биттада "Бинго", қаерга денг, Малайзия орқали Австралияга! Осиё Кубогига, насиб қилса 2019 йилги Осиё Кубогини ҳам бирга, БААда ўтказамиз.
Нарзулла, укам! Бугунги кун сени бир ёшга қаритган бўлсада, лекин ҳар қандай табрик одамга хуш ёқади. Ўткан йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси "Энг яхши спорт журналисти" унвонини қўлга киритганингда, ўзим ютгандек қувонганман. Умуман олганда, барча ходимларни қувончи, менинг қувончим! Яна бир бор туғилган кунинг билан!
Шу-шу почтага келадиган ҳар бир хатга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Шу почтага келган хатлар орқали, бугунда Ўзбекистон футболидаги энг зўр видео ижодкор Зоир Турсунбоев, сайтимизнинг хориж хабарларига маъсул ходими Жасур Аслановни кашф қилдик.
Фикрлар