UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Наримон Жалолов 85 ёшда! Янгиликлар

Наримон Жалолов 85 ёшда!

Бугун 23 сентябрь, Наримон Жалоловнинг туғилган куни.

ЎФФ Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 85 ёшга тўлди.

Наримон Жалолов 13 ёшидаёқ футбол ўйнашни бошлаган. Ўша кезларда Жалолов Тошкентнинг “Спартак” жамоаси аъзосига айланиб спорт жамиятлари ўртасида ўтказилган биринчиликда ғолиб чиққан ҳолда ғалабали ва муваффақиятли даврни бошлаган эди.

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги футбол тараққиётида ҳам Наримон Жалоловнинг ҳизматлари беқиёсдир. Аёнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари остида Чирчиқ, Оққўрғон, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида стадионлар барпо этилган. 37-ёшли Жалолов 1968-йилда ўзбек футболининг байроқдори Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ҳам бошлиқ сифатида фаолият юритган. Ўшанда пахтакорчилар Собиқ Иттифоқ Кубогининг финалигача етиб борган эди.

Наримон Жалолов 1992 йилда ЎФФ вице-президенти этиб тайинланган. Сўнгги йилларда ЎФФ Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда. Наримон Жалолович "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФФ кўкрак нишони соҳиби.


Биз сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан Наримон Жалоловични таваллуд аёми билан табриклаймиз! Уларга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика