"Наполи"нинг янги сардори ким бўлиши маълум

Sherzod Nurmatov
10 июл 2022, 19:25
Неаполитанлар номзод борасида бир қарорга келишди.

"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти Лоренцо Инсинье кетганидан кейин жамоанинг янги сардори ким бўлишини аниқлаб олди.

"Биз Инсинье қолдирган сардорлик боғичини Кулибалига тайёрлаб қўйганмиз. Биз Калидунинг "Наполи"да ўйнашда давом этишини истаймиз. Унинг атрофида миш-мишлар кўп, аммо бизнинг позициямиз аниқ – биз уни сақлаб қолишни режалаштирмоқдамиз", – деди мутахассис.

Аввалроқ "Наполи" Кулибалини трансфер бозоридаги дахлсиз футболчи деб атаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Eurosport