"Наполи" яна бир топ-дарвозабонни нишонга олди

Mirjalol Normatov
12 авг 2018
"Наполи" ПСЖ дарвозабони Кевин Траппни нишонга олди.

"Tuttosport" хабарига кўра, Италия жамоаси ҳали ҳам ўзига дарвозабон қидирмоқда. Трапп ПСЖга Жанлуижи Буффон борганидан кейин ПСЖни тарк этиш истагида бўлиб юрибди.

"Наполи" айни дамда Гильермо Очоа ҳам "Ливерпуль" аъзоси Симон Миньоле билан музокараларни давом эттирмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport