“Наполи” ва “Реал” Габриэль учун курашади

22 май 2020, 09:47
“Лилль” футболчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

“Лилль” ҳимоячиси Габриэл ёзда жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Хабарларга кўра, футболчи учун курашда “Наполи” фаворит сифатида кўрсатилмоқда. Ҳатто жамоа устози Женнаро Гаттузо бразилиялик 22 ёшли ҳимоячи билан қўнғироқлашгани айтилмоқда. Унинг трансфери 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ Габриэлга “Реал” ҳам қизиқаётганлиги маълум бўлганди.

Футболчи жорий мавсум 34 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: France Football