"Наполи" ва ПСЖ Кейлор Навас трансфери борасида келишувга эришишга яқин

Administrator
11 авг 2022, 23:30
Дарвозабон катта эҳтимол билан Италияга йўл олади.

"Наполи" клуби Кейлор Навас трансферини ҳал қилишга яқин турибди. Клуб ПСЖ билан келишувга эришиш арафасида. "Наполи" бундан аввал "Челси" посбони Кепа Аррисабалагага қизиқаётганди. Аммо ҳозирда Навас трансферининг амалга ошиш эҳтимоли юқори. 

Кейлор янги мавсумда Жанлуижжи Доннарумма ПСЖнинг асосий посбони бўлишини ва ўзи захирада қолиб кетишини тушуниб турибди. Шу сабабли у жамоасини ўзгартиришга шошилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›