“Наполи” ва “Атлетико” Ло Чельсо учун курашади

31 июл 2019, 07:55
“Тоттенхэм”га рақобатчи топилди.

“Бетис” ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо тез орада жамоани тарк этади. Унга асосий даъвогар сифатида “Тоттенхэм” тилга олинаётганди. Энди курашга “Наполи” ҳамда “Атлетико М” ҳам қўшилди. Иккала клуб ҳам Хамес Родригеснинг амалга ошмаётган трансфери сабаб Ло Чельсога эътиборини қаратган. Аввалроқ Хамеснинг “Реал”да қолиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com