"Наполи" уч баробар кўпроқ маош таклиф қилди — Хвичанинг агенти яна ҳам кўпроқ сўрамоқда

Omonjon To`xtamirzayev
1 фев 2024, 13:31
"Наполи"нинг грузиялик Хвича Кварацхелия билан янги шартнома борасида музокаралари оғир ўтмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб Хвичага ҳозирги маошидан уч баробар кўпроқ, яъни 4 миллион евро ойлик таклиф қилган, аммо футболчининг агенти Мамука Жугели камида 7 миллион сўрамоқда. 

"Аурелио Де Лаурентис ва раҳбарият вакиллари бундай шартга кўниш ниятида эмас. Ҳозирча ҳар икки томонни қаноатлантирувчи вариант кўринмаяпти", - дейди вазиятга яқин манба.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›