"Наполи" сардори Инсинье шартномасини узайтиришга шошилмаяпти
08 окт 2020 12:05
Янгиликлар
"Наполи" сардори Инсинье шартномасини узайтиришга шошилмаяпти
"Наполи" сардори Лоренцо Инсиньенинг агенти ўйинчининг битимни узайтиришга шошилмаётгани ҳақида гапирди.
Форварднинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
- Лоренцо ўзини ажойиб ҳис қилмоқда. Унга жароҳатидан тикланиш учун кўпроқ вақт керак. Инсиньеда бош мураббий Гаттузо билан яхши муносабатлар бор. Умид қиламанки, мутахассис шартномани узайтиради, мен уни қўйиб юбормаган бўлардим.
Лоренцо янги шартнома ҳақида ўйламаяпти. Яхшиси мавсумни тугатиб, сўнг муҳокама қилиш керак. Телефоним доим ёқиқ, қачон клубдан қўнғироқ қилишса, жавоб бераман", - дейди Винченцо Писакане.
Инсинье жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар