“Наполи” – “Сампдория”. Гамшик ўйинда иштирок этиши мумкин

25 дек 2013, 10:29
“Наполи” ярим ҳимоячиси Марек Гамшик, жароҳатидан тузалганини айтиб ўтди.

“Жароҳат оғир эмасди, шу сабабли тузалиш жароёни тезроқ кечди. Кундан-кунга аҳволим яхшиланиб бораяпти. Фикримча, янги йилдан сўнг бўладиган “Сампдория”га қарши биринчи ўйинда майдонга туша оламан”, - дейди словакиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гамшик Италия чемпионати доирасида “Парма”га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олган эди.

Таъкидлаб ўтамиз, “Наполи” – “Сампдория” баҳси 6 январь куни бўлиб ўтади.


Манба: sports.ru