"Наполи" Рейнани сотиб олишга қарор қилди

Tolibjon Qosimov
19 фев 2014, 17:18
Sky Sport Italia хабар беришича, "Наполи" раҳбарияти испаниялик дарвозабон Пепе Рейнанинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ҳозирча "Ливерпуль"га тегишлидир ва неаполликлар таркибида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Мерсисайдликлар посбонни 4 миллион фунт стерлинг эвазига сотишга тайёр эканликларини маълум қилмоқда.

Бу борадаги музокаралар ҳали бошланмаган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net