

"Наполи" испаниялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
"Қаймоқранглилар" 23 ёшли ўйинчининг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олишни хоҳлашмоқда. Неаполликлар ўйинчи билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.



