"Наполи" қишда "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи

Mirjalol Normatov
17 ноя 2020, 23:40
"Наполи" "Челси" фулбеки Эмерсон Пальмерини нишонга олди.

"the Sun" хабарига кўра, неаполликлар 26 ёшли италияликни ушбу мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, шартномага кўра, 2021 йилнинг ёзида уни 15 млн еврога сотиб олиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Футболчининг "Челси" билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Ушбу мавсумда Эмерсон майдонга тушганича йўқ. У бош мураббий Фрэнк Лэмпарднинг режаларига кирмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: the Sun