UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  0 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи Янгиликлар

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи

«Наполи» клуби жамоа форварди Виктор Осимхенни бош мураббий Руди Гарсия билан тортишуви учун чора кўради.

А Серия сўнгги тури доирасида «Наполи» «Болонья» билан дуранг (0:0) қайд этди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Виктор Осимхен пенальтидан гол кирита олмагач, бош мураббий унинг ўрнига 86-дақиқада Жованни Симеонени майдонга туширди. Бундан жунбушга келган нигериялик форвард майдонни тарк этаётганида Руди Гарсияга норозилигини намойишкорона кўрсатди.

Il Mattino хабарига кўра, Неаполь клуби Осимхенга чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйиндан кейин кийиниш хонасида Осимхен билан жиддий оҳангда гаплашиб олган.

Мураббий ҳам бугун клуб қароргоҳида ҳужумчи билан ўзаро учрашиб, гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Амалдаги чемпион турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика