"Наполи" мухлислари футболчиларни танқид қилишди
24 ноя 2023 11:14
Янгиликлар
"Наполи" футболчилари мухлислар танқидига учради, дея хабар берди "Ansa". Мухлислар стадион яқинига "Мураббий пул тўлади, лекин ҳамма ўйинчиларга тушунарли бўлсин: чемпионликни қўлга киритиш жазосиз қолдиришга сабаб бўлмайди", деган ёзув билан баннер осиб қўйишди.
Шу тариқа, мухлислар чемпионлик мавсумидан сўнг жамоанинг натижаларидан норози эканликларини очиқ айтишди. Неаполликлар айни дамда А Серия турнир жадвалида пешқадам "Интер"дан 10 очко ортда қолиб, 4-ўринни эгаллаб туришибди. "Адзурри" Чемпионлар Лигасида ҳали гуруҳдан чиқишни кафолатлаб олишмади.
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Руди Гарсияни бош мураббий лавозимидан бўшатди. Унинг ўрнини Вальтер Маццарри эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар