

"Наполи" клуби марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали келаси ёзда жамоани тарк этади. Жамоа раҳбарияти футболчининг трансфери борасида музокаралар столига ўтиришга тайёр. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоада жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирган. Бунинг учун катта маблағ ва янги ўйинчилар талаб қилинади. Неаполликлар шу туфайли сенегаллик ҳимоячини сотиб юборишни ўйламоқдалар.



