

“Tuttosport” нашри маълумотига кўра, 28 ёшли португалияликлар хизматларига “Милан” қизиқиб қолган. Руй “Наполи” бош мураббийи Карло Анчелоттининг келаси мавсумдаги режаларига кирмаслиги ойдинлашди. Шунинг учун, “Наполи” футболчи билан 13 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр. Унга шунингдек, “Торино”, “Сампдория” ва “Бенфика” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Руй ортда қолган мавсум “Наполи” сафида 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



