"Наполи" форварди жамоадан кетмоқчи

Alisher
30 авг 2021, 15:47
"Наполи" ҳужумчиси Андреа Петанья жамоасини ўзгартирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 26 ёшли италиялик ўз агентига янги жамоа топишни буюрган. У Неаполь клубидаги ҳозирги ҳолатидан норози.

Футболчи учун бош даъвогар "Сампдория" ҳисобланади. Бугун форварднинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар ўтказилиши керак.

Петанья жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira