

“Наполи” футболчилари бу ўйинга қадар сўнгги марта 2016/17 йилги мавсумда “Аталанта” (0:2) дарвозасига гол ура олишмаганди. Ўйин 2017 йилнинг 25 февралида бўлиб ўтганди.
Бундан ташқари “Наполи”нинг А серияда 13 ўйиндан буён давом этаётган ғалабали сериясига ҳам чек қўйилди. Қизиғи шундаки, ушбу серия ўтган мавсум “Интер”га (1:0) қарши баҳс билан бошланиб, жорий мавсумда ҳам айнан “Интерга (0:0) қарши ўйинда интиҳо топди.



