“Наполи” бош мураббийи А серияда танаффусларсиз ўйнамоқчи. Балки унга Англия варианти тўғри келар?
07 янв 2018 13:18
Янгиликлар
“Наполи” бош мураббийи А серияда танаффусларсиз ўйнамоқчи. Балки унга Англия варианти тўғри келар?
“Негадир жамоам айнан А серия ўйинларигагина жиддий эътибор қаратмоқда. Бунинг сабабини ўзим ҳам тушунаётганим йўқ. Бунда гап бизнинг ротация устида бормаяпти, бу менталитет билан боғлиқ масала.
Бироқ бу хато, ахир биз шуни деб Италия Кубогидан чиқиб кетдик. Мен ўйинлар у ёқда турсин, ҳатто машғулотда ҳам жон-жаҳд билан ишланмаса, ўзимни қўярга жой топа олмайман. Мен мусобақадан қатъий назар, ҳар бир ўйинга максимал ёндошилишини истаган бўлардим”, — деб айтиб ўтган Сарри.
“Наполи” 28 йиллик танаффусдан кейин янги йилга А серия пешқадами сифатида етиб келди. Айни вақтда ҳам Неаполь клуби турнир жадвалида етакчилик қилиб турибди. Мана шундай пайтда 2 ҳафталик танаффуснинг бор экани Саррини хавотирга солган. Чунки дам олиш футболчиларга қандай таъсир қилишини олдиндан айтиб бўлмайди.
“Олдинда икки ҳафталик танаффус бор, бироқ мен жон дилим билан мавсумни давом эттирган бўлардим. Аслида эса футболчиларим бироз дам олишга ҳам ҳақли. Менимча, профессионал футболчи учун бир ҳафталик яхши ҳордиқ етарли бўлади”, — деди Маурицио Сарри.
АПЛда эса аксинча, Моуриньодан тортиб, Гвардиолага қадар тақвимдаги зичликдан, дам олиш кунларининг камлигидан нолийди. Балки Сарри келгуси фаолиятини Англия клубларидан бирида давом эттириши керакдир?

championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар