«Наполи» – «Аталанта» учрашувига мухлислар киритилмайди

Aslanov Jasurbek
16 окт 2020
Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Наполи» – «Аталанта» баҳсига аввалроқ рухсат берилган 1000 нафар томошабин киритилмайди, бу ҳақида Неаполь спорт комиссари Чиро Бориелло маълум қилди.

«17 октябрь кунги «Наполи» – «Аталанта» учрашувига минг нафар мухлис ташриф буюриши ҳақидаги қарорни ўзгартиришга мажбурмиз. Чунки, ҳозир бизда одамларнинг хавфсизлигини кафолатловчи шартлар мавжуд эмас. Касалликни юқтириб олиш борган сари кўпаймоқда. «Ювентус» билан ўйинга бора олмагани учун «Наполи»га техник мағлубият ёзилгани – нотўғри қарор. Андреа Аньелли («Ювентус» раҳбари) уялиши керак», – дейди Бориелло.

Ҳозирги вақтда Италияда коронавируснинг иккинчи тўлқини давом этмоқда. Шу сабабли Неаполда мактаблар 30 октябрга қадар ёпиб қўйилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football italia